Театр жамоаси жорий йилнинг бошидан Ўзбекистон Республикаси Президент фармоишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ва юқори турувчи ташкилотлар томонидан берилган топшириқларни мунтазам амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 14-15-март кунлари “Обод юрт” умумхалқ хайрия хашари ишлари амалга ошириш белгиланган.
Шу муносабат билан 14-март куни театр ходимлари томонидан Наврўз умумхалқ байрами олдидан ободонлаштириш ишларида илғорлик билан ёндашган ҳолда умумхалқ хайрия ҳашарлар ташкиллаштириб хамма бир бўлиб театр атрофининг 70м2 умумий ҳудудида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, 52 дона дарахтлар оқланди, 116 метр узунликдаги ариқ ва қувурлар тозаланиб, 50 дона манзарали, 30 дона мевали дарахтлар экилиб шахримизнинг гуллаб яшнашига ўз ҳиссаларини қўшишди.