Қ.Қалилаев тажрибали актёр, махоратли режиссёр маданият сохасида 1988 йилдан буён меҳнат этиб келмоқда.
Қобланбек Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрининг ташкил топган вақтларидан буён қўғирчок саънатини ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ишга чанқоқлиги ва меҳнат севарлиги асосан театр саънатига бўлган қизиқишлари сабаб театрда рўл талламаган. Қ.Матмуратовнинг «Оқ улоқча ва кўк улоқча» спектаклида «Оқ улоқ», К. Каримовнинг «Ориқ мерган» спектаклида «Бой», К. Хусайновнинг «Керак бўлганинг керак» спектаклида «Тошбақа», В. Орловнинг «Олтин жўжа», спектаклида «Бўрибой», «Айиқнинг кўнгилли болалари» спектаклида «Айиқ», Е.Сперанскийнинг «Ҳайрон қоларлик пойга» спектаклида «Типратикан», С. Михалковнинг «Уч чўчқа болалари» спектаклида «Наф-наф», “Кириқ қиз”да Суртайша ва бошқа образларини мароқ билан ижро этди.
Ижодий фаолияти давомидА К.Каримовнинг «Ориқ мерган», Қ. Матмуратовнинг «Оқ улоқча ва кўк улоқча» спектаклларида режиссёрга ассистентлик қилди. Устоз ва режиссёрлардан олган тажрибаларининг натижасида Ж.Хожановнинг «Етти иқлимга саёхат», В.Павловскиснинг «Ёлғончи тулки», В.Орловнинг «Олтин жўжа» М.Хожанованинг «Дўстингга ёмонлик этма» П.Айтмуратовнинг «Болаларга совға», А.Бегимованинг “Саҳродаги Бембий” ва бошқа спектаклларини мувафақиятли сахналаштирди. Театрдаги иш фаолияти давомида актёрлик маҳорати ва тажрибаларидан келиб чиқиб кўплаб роллар ижро этди. Театрда тегишли ходимларнинг етишмовчилиги натижасида қўғирчоқларига костюмлар тикди ва янги парга режиссерлик қилди.
Қ.Қалилаев театрга бўлган ҳурмати, маданият соҳасига бўлган изланишлари, қизиқичлари ва ишга чанқоқлили сабаб 2014 йили театр бош режиссёри ва ҳозирги вақтда баъдиий раҳбари фаолиятида иш юритиб келмоқда. Ёшларга қўғирчоқ саънати сирларини ўргатишда фаоллик билан иш олиб, театр қошидан ташкиллаштирилган тўгаракда ҳам ўз тажрибаларини ёшлар онгида сингдириб келмоқда.
Ушбу фурсатдан фойдаланиб театрнинг баъдиий раҳбари Қобланбек Қалилаевни бугунги таваллуд айёми билан театр жамоаси муборакбот этади.