М. Бегимовнинг каламига мансуб «Ок куённинг хушёрлиги» пеъсаси А. Нуримбетов томонидан сахналаштирилди. Спектаклда М. Мнажов ва М. Ажековалар рассомлик ишларини олиб борди. Спектакль премьераси якин кунларда утказилишии белгилаб куйилди.
“Оқ қуённинг хушёрлиги” спектакли орқали қалби осмондек беғубор болаларга ўғрлик қилиш яхшиликга олиб келмаслигини, “ўғрлик таги хўрлик” эканлигини ўргатиб, уларнинг юрагида яхшилик тўйғусини уйғотади ва уларни ҳалол меҳнат қилишга чорлайди.
Она қуён боласи Момиқвойга ўғрлик қилиш ёмон одат эканлигини ва бировнинг нарсасига кўз олайтирмасликни уқтиради. Момиқвой онасининг насиҳатига қулоқ тутиб, бошқаларга яхшилик қилишга ва ҳалол меҳнат қилишга ўрганади.
Оқ қуён эса Бўрибосар қўриқлайдиган ерда ўсаётган сабзиларини ўғрлаб, Момиқвойни ҳам ўғрлик қилишга ўргатмоқчи бўлади, лекин охир-оқибатида ўз қилиғидан пушаймон бўлади. Ва Момиқвойнинг ёрдами билан ўғрлик қилмасликга, ҳалол меҳнат билан яшашга қарор қилади. Спектакль болаларни оқ-қорани ажратишга ва яхшиликга яхшилик билан жавоб қайтаришга ундайди.