Мадетова Светлана 1986-йили Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтининг қўғирчоқ театри актёри факультетини муввафакиятли тамомлаб ўз мехнат фаолиятини С. Хўжаниязов номли Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг актриса лавозимидан бошлайди. Ва кўп йиллик мехнат йўлидан сўнг у яна ўзининг севимли касби қўғирчоқбозлик санъатига кайтади.2015-йили Қоракалпок давлат қўғирчоқ театрига ишга қабул қилинди.
Актриса театрга келган дастлабки куниданоқ театрга бўлган қизиқиши, қўғирчоқ театри санъатига бўлган меҳри туфайли ўзининг тиришқоқлиги ва меҳнатсеварлиги билан тезда жамоа назарига тушиб театр репертуаридаги П.Айтмуратов ва М.Бегимовларнинг “Совға” спектаклида Чавандоз, Кампир М.Бегимовнинг ”Ботир куён” спектаклида «Бўри», Ж.Өтениязов «Олтин қўроз ва Оқтирноқ» спектаклида «Қўзи», Халқ достони асосида ёзилган «Шарьяр» спектаклида «бошловчи», П.Айтмуратовнинг «Ўмирбек Чимбой бозорида» спектаклида «Она», Х.Расулнинг «Сеҳирли қўшиқ» спектаклида «Бўри», Г.Нурыллаеванинг «Мен ўзимга дўст топтим» спектаклида «жўжа», Н.Махсудованинг «Гулда булбул сайрайди» спектаклида «Ёлмоғиз кампир», М.Бегимовнинг «Ёлғоннинг ўмри калта» спектаклида «Бўри» каби кўплаб ролларни маҳорат билан ижро этиб томошабинлар эътиборига тушди.
Мадетова Светлана яхши актриса сифатида театр ва жамоа ишларида жонкуярлик кўрсатиб шанбалик ва жамоат ишларида ҳам ўзининг тартиби, интизоми билан ўрнак бўлиб келмоқда.Ўйлаймизки актриса шу тариқа ижодда давом этса қўғирчоқ театри санъатида кўпдан-кўп мухлислар эътиборига тушади. У ўзининг олийгоҳда олган билимларини,қўғирчок театри сирлари,саҳна ҳаракатларини устозлар билан биргаликда ёш ижодкорларга аянмай ўргатиб устозлик қилиб келмоқда.