Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида ўтказилган «Бизнинг театр» илмий-амалий анжуман ҳақида

By | Seshanba Dekabr 15th, 2020

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил  5 январдаги «2018-2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги 9-сонли қарорининг 1 иловаси 2018-2022 йилларда давлат театрлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора тадбирлар режасининг 13-бандида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида Ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда муҳум аҳамиятга эга бўлган фаол замондошларимиз тимсолини яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар бўйича «Бизнинг театр» мавзусидаги илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуманга театр фидоилари, профессор ўқитувчилар, саньатшунослар  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг талабалари иштирок этди.

Анжуманда Қорақалпоқ давалт қўғирчоқ театри бош режиссёри «Дўстлик» ордени соҳиби Мурат Бегимов театрнинг очилиши ривожланиш тархи ва шу кунга қадар олиб борилган ишлари юзасидан баёнат қилди.  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалини ўқитувчиси Назира Примбетова «Тарғибот ишларида театр санъатининг ўрни» мавзусидаги,  Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалини ўқитувчиси, театршунос, драматург Ж.Хожанов «Театр тарихина назар» мавзусидаги, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театр актрисаси Светлана Мадетова ва «Шуҳрат» медали соҳиби актриса Насиба Генжебековалар «Ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашда театрнинг тутган ўрни» мавзусида маъриузалар билан чиқиш қилди. Шунингдек Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг актрисаси Клара Шамуратова сўзга чиқиб театрда олиб борилаётган ишлар, саҳналаштирилаётган спектакллар ҳақида ўзининг илиқ фикирларини билдирди ва илмий-амалий анжуман ташкилотчилари ва иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг «Саҳна ва экран санъат драматургияси» йўналиши талабаси Бабур Собиров ва Айсылыў Жумановалар театрда  саҳналаштирилган «Алла» ва «Сеҳрли олма» спектаклларига фикир ва мулоҳазаларини билдиришди.     Анжуман давомида меҳмонлар эътиборига театр репертуаридаги “Қўрқит ота” спектаклидан лавҳа кўрсатилди, театрлаштирилган композициялардан иборат концерт дастури намойиш этилди.