Жорий йилнинг 6-март кунида саҳналаштирувчи режиссёр Инабат Джуманиёзова томонидан саҳналаштирилган Алтингул Утениязова муаллифлигидаги “Орол бўйидаги воқеа” спектаклининг премьераси ўтказилди. Спектакль декорациялари ва безак ишлари театр рассоми Марат Мнажов томонидан яратилган бўлса, спектакль мусиқалари Мақсет Полатов томонидан танлаб берилди.
Спектакль воқеалари қўғирчоқ образлари ёрдамида эртак асосида яратилган. Чол, қиз, хўроз ва Оқтирноқнинг биргаликда Орол денгизининг қуриб кетишига сабабчи бўлган Саҳро ҳукмдорига қарши чиқиши орқали яхшилик ва ёмонлик орасидаги кураш тасвирланган бўлиб, барча эртаклардаги каби бу кураш яхшиликнинг ғалаба қозониши билан якунланади.
Спектакль болаларнинг пок қалбида киндик қони томган туғилган ерини кўз-қорачиғидай асраб-авайлаш ва олтинга тенгсиз она-ватанга нисбатан меҳр-муҳаббат тўйғуларини ўйғотади.