Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган кеча

By | Juma Fevral 14th, 2020

Заҳириддин Муҳаммад  ибн Умаршайх Мирзо улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи, давлат арбоби ва бобурийлар салтанати асосчисидир. У ижодиёт оламида Бобур тахаллуси билан қалам тебратган. У бутун бир тарихни ўзида жамлаган, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан  жой олган. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналаридан саналиб, “Мубаййин, “Хатти Бобурий”, “Ҳарб иши”, Аруз ҳақидаги рисоласи эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан театрда ижодий кеча ўтказилди. Ижодий кечани театр бош режиссёри Мурод Бегимов очиб берди. Театр жамоаси иштирокида ўтказилган бу ижодий кечада  йиғилганларга Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди сўзлаб берилди. Театр ижодкорлари томонидан Бобур қаламига мансуб ғазал ва рубоийларидан мисралар келтирилди.  Мана шу сингари  тарих сарлавҳаларида ватанимиз шаънини кўкларга кўтарган  аждодларимизни хотиралашга бағишланган кечалар ўтказиш театримизда келгусида ҳам давом этади.