Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сон қарорининг 2,1-иловаси 13-банди ижросини таъминлаш ва ёшларга маънавий ибрат бўладиган, уларни жасорат ва матонат руҳида тарбиялаш ҳам да театр ва кино актёрларининг ҳаёти ва ижоди билан жамоатчиликни таништириш мақсадида маданият марказларида “Театр ва кино” мавзусида бадиий кеча ва суҳбатларини ўтказиб бориш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри 2019 йил 24 декабр куни Нукус шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида театрнинг саҳналаштирувчи режиссёри Гоззал Далиева билан “Театр ва кино ҳақида” мавзусида учрашув кечаси бўлиб ўтди. Учрашувда ўқувчилар театр ва кино санъати ҳақида ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.