“Оқ қуённинг найранглари” спектакли орқали қалби осмондек беғубор болаларга ўғрлик қилиш яхшиликга олиб келмаслигини, “ўғрлик таги хўрлик” эканлигини ўргатиб, уларнинг юрагида яхшилик тўйғусини уйғотади ва уларни ҳалол меҳнат қилишга чорлайди.
Она қуён боласи Момиқвойга ўғрлик қилиш ёмон одат эканлигини ва қилишга ва ҳалол меҳнат қилишга бировнинг нарсасига кўз олайтирмасликни уқтиради. Момиқвой онасининг насиҳатига қулоқ тутиб, бошқаларга яхшилик ўрганади.
Оқ қуён эса Бўрибосар қўриқлайдиган ерда ўсаётган сабзиларини ўғрлаб, Момиқвойни ҳам ўғрлик қилишга ўргатмоқчи бўлади, лекин охир-оқибатида ўз қилиғидан пушаймон бўлади. Ва Момиқвойнинг ёрдами билан ўғрлик қилмасликга, ҳалол меҳнат билан яшашга қарор қилади. Спектакль болаларни оқ-қорани ажратишга ва яхшиликга яхшилик билан жавоб қайтаришга ундайди.
Спектакль театр томошабинлари томонидан яхши кабул килинди. Томошага келган Ўзбекистон Давлат саънат ва маданият институти Нукус филиали профессор уқитувчилари, театршунослар ва талабалари томонидан яхши фикрлар билдирилиб театр жамоасига келгуси ишларида мувафақиятлар тилади.