“Орол бўйидаги воқеа” спектаклининг премьераси ўтказилди.

Жорий йилнинг 6-март кунида  саҳналаштирувчи режиссёр Инабат Джуманиёзова томонидан саҳналаштирилган Алтингул Утениязова муаллифлигидаги “Орол бўйидаги воқеа” спектаклининг премьераси ўтказилди.  Спектакль декорациялари ва безак ишлари театр рассоми Марат Мнажов томонидан яратилган бўлса,  спектакль мусиқалари Мақсет Полатов томонидан танлаб берилди. Спектакль воқеалари қўғирчоқ образлари ёрдамида эртак асосида яратилган. Чол, қиз, хўроз ва Оқтирноқнинг биргаликда Орол денгизининг қуриб… Read More »

Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри Олма-ота шаҳрида ўтказиладиган “Қўғирчоқлар таклиф қилади-2020” фестивалида…

Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрида   Қозоғистон давлат қўғирчоқ театрининг 85 йиллиги ва 21-март “Ҳалқаро қўғирчоқ театрлари куни”  муносабати билан 2020-йилнинг 19-23 март санасида бир қатор қўшни давлат қўғирчоқ театрлари  иштирокида ўтказиладиган   “Қўғирчоқлар таклиф қилади-2020” номли қўғирчоқ театрлар    фестивалида Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри Алтингул Утениязова муаллифлигида режиссёр Мурат Бегимов ассистенти Инабат Джуманиязова томонидан  саҳналаштирилган “Балиқчи ота афсонаси”… Read More »

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига бағишланган кеча

Заҳириддин Муҳаммад  ибн Умаршайх Мирзо улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи, давлат арбоби ва бобурийлар салтанати асосчисидир. У ижодиёт оламида Бобур тахаллуси билан қалам тебратган. У бутун бир тарихни ўзида жамлаган, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан  жой олган. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналаридан саналиб,… Read More »

Театр ижодий жамоаси Нукус шаҳридаги 26-сонли мактабгача таълим муассасасида “Оқ қўённинг найранглари” спектаклини намойиш этди.

Театр ижодий жамоаси  Нукус шаҳрида жойлашган №26 сонли мактабгача таълим муассасаси  тарбияланувчиларига “Оқ қўённинг найранглари” спектаклини намойиш этди. Тарбияланувчилар   спектаклни катта қизиқиш билан томоша қилди. Спектакль намойишидан сўнг таълим муассасаси жамоаси қизиқарли спектакль учун ўз миннатдорчилигини билдирди.    

Театр ижодий жамоаси № 28 сонли мактабда ўз томошаларини кўрсатди.

Театр ижодий жамоаси Нукус шаҳар «Тошлоқ» туманида жойлашган №28-сонли ўрта мактаб ўқувчиларига «Келинг бирга дўст бўлайлик»   номли театрлаштирилган томошасини тақдим этди. Театрлаштирилган томоша мактаб ўқувчиларига яхши кайфият улашди ва мактаб жамоаси театр ижодий жамоасидан келгусида бундан ҳам қизиқарли спектакллар яратишида омад тилади.  

Дўстингга ёмонлик қилма

Муаллиф Мехрибан  Хожанова. Саҳналаштирувчи режиссёр Қобланбек Қалилаев,  саҳналаштирувчи рассом  Мухамметдин Байгелдиев, Марат Мнажов, қўғирчоқлари Г.Изимбетова, Г.Мамбетмуратова ва М.Жолдасбаевлар томонидат ясалди. Мусиқаларини  Улбиби Абдуллаева томонидан басталанди. Спектаклда асосан болажонларни бир-бирига мехр оқибатли, иноқ дўст бўлишга ундайди. Тулкининг  Типратиконга нисбатан хийлала-найранглари оқибатида яхшиликга эришиб бўлмаслигини қўғирчоқлар сиймосида гавдаланган.

«Мен Театршуносман» амалий-маданий учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги                12-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг чора-тадбирлар режасига мувофиқ ёшларимизнинг маънавий-маърифий, интелектуал салоҳиятини шакллантириш, тафаккурини бойитиш, бўш… Read More »