Мамлакатимизда қӯғирчоқ театри саънатини ривожлантиришнинг истиқболдаги вазифалари

By | Payshanba May 20th, 2021

Ӯзбекистон Республикаси Президенти Администратцияси 2021-йил   1-майдаги 02-РА/1-321-сонли топшириғида Ӯзбекистон Республикаси Президентининг жориий йил 19-январдаги видеоселектор тарзида бӯлиб ӯтган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг мажилисида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг         15-май куни Жиззах вилояти қӯғирчоқ театри биносида «Мамлакатимизда қӯғирчоқ театри саънатини ривожлантиришнинг  истиқболдаги вазифалари» мавзусига бағишланган республика конференцияси ӯтказилди. Мазкур конференциясига Қорақалпоқ давлат  қӯғирчоқ театридан театр бош режиссёри М.Бегимов ва У.Мамбеталиевлар фаол иштирок этишди.  Жиззах вилояти ҳокимининг туризм, спрот, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникатициялар масалари бӯйича ӯринбосари Синдор Рахманқулов конференцияни очиб берди. Сунг Ӯзбекистон давлат санъат ва маданият институти мудири, доцент Аъзамжон Абдухалилов “Давлат қӯғирчоқ театрларида кадрлар масаласи” мавзусида, Ӯзбекистон Республикси маданият вазирлиги Театр ва цирк саънатини ривожлантириш бошқарма бошлиғи Мухаддас Ахмеджанова “Республика қӯғирчоқ театрларида тарихий асарларига мурожаат ” мавзусида сӯнг  Ӯзбек Миллий қӯғирчоқ театрининг бош режиссёри Ӯзбекистон Республикасида хизмат кӯрсатган атрист  Шомурод Юсупов “Қӯғирчоқ театри режиссёраси” мавзусида, Хоразм вилоят қӯғирчоқ театри директори Даврон Атабоев “Қӯғирчоқ театрларида маркетинг ва менеджмент масалалари” мавзуларида баёнат ӯқиб эшиттирди сӯнг конференция иштирокчилари мавзулар юзасидан муҳокамалар ӯтказди. Конференция якунида Жиззах вилоят қӯғирчоқ тетарининг “Алла” спектакли иштирокчилар этиборига намойиш этилди.  Конференция  Жиззах шахридаги Шароф Рашидов ҳамда Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейларига ташрифи билан якунланди.