«Театр томошалари ҳафталиги»

2022-йил 21-март санасида Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театри театр иморати олдида «Театр томошалари ҳафталиги»нинг очилиш маросимини ӯтказди. Очилиш маросими байрам кайфиятини улашувчи тароналар билан бошланди. «Театр томошалари ҳафталиги»нинг биринчи кунида Н.В.Гернет муаллифлигидаги Э.Бегимова томонидан саҳналаштирилган «Ғознинг полапони» спектакли томошабинлар эътиборига тақдим қилинди.

АССАЛОМ НАВРЎЗ

Нукус шахрида жойлашган «Истиқлол болалар маданият ва дам олиш маркази» боғида 2022-йил 21-март куни умумхалқ Наврўз байрам муносабати билан «Ассалом Наврўз янгиланиш, меҳр-шафқат, қадрият байрами» номли театрлаштирилган концерт ўтказилди. Наврӯз байрамига бағишланган ушбу концерт дастурида Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театри «Навбаҳор» байрам чақириғи, «Иноқ дӯстлар Наврӯзда» ва «Келинг, байрамга борамиз» композициялари билан иштирок этди.  

КИТОБИМ_ҚУЁШИМ

Нукус шаҳар «Истиқлол» болалар дам олиш марказида жойлашган Болалар кутубхонасида «Китобим-қуёшим» номли китоб  ҳафталигининг очилиш маросими муносабати билан «Китоб бизни бирлаштиради» мавзусида адабий кеча ӯтказилди. Адабий кечада Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театр ижодий жамоаси ҳам иштирок этиб, М.Хожанова муаллифлигидаги Қ.Қалилаев томонидан саҳналаштирилган «Дӯстингга ёмонлик қилма» спектаклини бепул намойиш қилди. Тарбиявий мазмунга эга бӯлган ажойиб ва қизиқарли… Read More »

Талабалар театрда амалиётда…

Ӯзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали Қӯғирчоқ театр режиссёрлиги таълим йӯналиши 4-курс талабалари театрга келиб, олий таълим даргоҳида устозларидан олган илм-кӯникмаларини  амалиётда синаб кӯрмоқда. Театрнинг кӯп йиллик тажрибага эга режиссёрлари ва рассомларидан қӯғирчоқ ясаш, саҳнада қӯғирчоқни моҳирлик билан ӯйнатиш сирларини мукаммал ӯрганиб, ӯз тажрибаларини орттимоқда.

Томошабин театрда…«Келинг иноқ дӯст бӯламиз»

Бугун театр саҳнасида А.Бердибаевнинг «Келинг иноқ дӯст бӯламиз» номли театрлаштирилган томоша дастури Нукус шаҳрида жойлашган 20-сонли мактаб ӯқувчилари эътиборига намойиш қилинди. Қизиқарли томоша дастури ташриф буюрган театр ихлосмандларига аъло кайфият улашди. Томоша дастуридан кӯнгли тӯлган томошабинлар ижодий гуруҳнинг келгуси ижодий ишларида омад тилаб, миннатдорчилик билдирди.

«Қуён қандай армияга борди» спектакли томошабин эътиборида…

Нукус шаҳар 46-сонли мактаб ўқувчилари устозлари билан биргаликда театрга ташриф буюрди ва уларга Т.Белоусова муаллифлигидаги С.Мадетова томонидан рус тилида саҳналаштирилган «Қуён  армияга қандай борди» спектакли намойиш этилди. Қизиқарли ва ажойиб спектакль учун томошабинлар ижодий жамоага миннатдорчилик билдирди.

“Навоий сиймоси ва асарлари саҳнада” кӯрик-фестивалида театрнинг иштироки

Ӯзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкиллаштирилган буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “Навоий сиймоси ва асарлари саҳнада” Республика театрларининг кӯрик-фестивали 17-23 декабр кунлари оралиғида Тошкент шаҳрида ӯтказилган  фестивалда қорақалпоқ театрлари орасидан   Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театри  Алишер Навоий ижодиётига  оид  М.Бегимов  муаллифлигидаги  «Чин юртини дунёга машҳур қилган гӯзал ҳақида сӯз» спектакли билан иштирок… Read More »

Teatr ijodiy jamoasining Xorazm viloyatiga gastrol safari

Õzbekston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-fevral kungi «Vazirliklar va tashkilot xodimlarin teatrga kelishini tashkillashtirish hamda teatrlarning respublika bõylab gastrol saparlarini rejalashtirish haqida»gi                    07-07/11-7-sonli bayonlamasi hamda Qoraqalpog`iston Respublikasi Madaniyat vazirligining 2021-yil 15-fevral kungi 48-sonli buyrug`i, Õzbekston Respublikasi Madaniyat vazirligining 2021-yil 24-may kungi 241-sonli buyrug`ida kõrsatilgan vazifalarning bajarilishini ta`minlash maqsadida Qoraqalpoq davlat qõg`irchoq teatri tashabbusi bilan 2021-yil… Read More »

31-mavsum ochilishi

Qoraqalpoq davlat qo’g’irchoq teatri 31-mavsumini M.Begimovning «Chin yurtini dunyoga mashhur qilgan gózal haqida sóz» nomli spektakli bilan ochdi. Mavsum ochilish marosimini teatrning bosh rejissyori M.Begimov ochib berdi va barchani 1-oktyabr Ustoz va Murabbiylar kuni bilan chin dildan tabrikladi.  

“Уч авлод” вакиллари учрашуви

2021-йилнинг 8-12-13-сентябрь санасида Республикамизнинг Мӯйноқ, Бӯзотов, Тӯрткӯл туманларида Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ӯзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” ғояси асосида “Уч авлод” вакиллари учрашуви бӯлиб ӯтди. Мазкур учрашувга  бош режиссёр М.Бегимов, актриса Н.Генжебекова ва вокал бӯйича репетитор ходимимиз И.Джуманиязовалар иштирок этди.