Daily Archives: Juma Mart 25th, 2022

ТЕАТР ТОМОШАЛАРИ ҲАФТАЛИГИ 5-КУН

«Театр томошалари ҳафталиги»нинг 5-куни театр саҳнасида 25-март санасида  Т.Белоусова ижодига тегишли С.Мадетова томонидан рус тилида  саҳналаштирилган “Қуён қандай армияга борди”  спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Театрга ташриф буюрган жажжи болажонлар байрамона кайфиятда спектаклни томоша қилишди.

ТЕАТР ТОМОШАЛАРИ ҲАФТАЛИГИ 4-КУН

Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театрида «Театр томошалари ҳафталиги» давом этмоқда. Ҳафталикнинг 4-куни  24-март санасида томошабинлар эътиборига В.Орлов муаллифлигидаги театр бадиий раҳбари Қ.Қалилаев томонидан саҳналаштирилган «Олтин жӯжа» спектакли  ҳавола қилинди. Спектакль якунида театр ихлосмандлари ижодий гуруҳга миннатдорчилик билдириб, келгуси  ижодий ишларида муваффақиятлар тилади.

ТЕАТР ТОМОШАЛАРИ ҲАФТАЛИГИ 3-КУН

Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театрида ӯтказилаётган «Театр томошалари ҳафталиги»нинг 3-куни 23-март куни театр саҳнасида С.Михалков муаллифлигидаги театр бадиий раҳбари Қ.Қалилаев томонидан саҳналаштирилган «Уч чӯчқа боласи» спектакли ташриф буюрган театр ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилинди.  Спектакль якунида ижодий гуруҳ томошабинларнинг олқишларига сазовор бӯлишди. Байрам кайфиятини улашувчи спектакль томошабинлар учун ҳақиқий байрам совғаси бӯлди десак арзийди.