Monthly Archives: Mart 2022

ТЕАТР ТОМОШАЛАРИ ҲАФТАЛИГИ 5-КУН

«Театр томошалари ҳафталиги»нинг 5-куни театр саҳнасида 25-март санасида  Т.Белоусова ижодига тегишли С.Мадетова томонидан рус тилида  саҳналаштирилган “Қуён қандай армияга борди”  спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Театрга ташриф буюрган жажжи болажонлар байрамона кайфиятда спектаклни томоша қилишди.

ТЕАТР ТОМОШАЛАРИ ҲАФТАЛИГИ 4-КУН

Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театрида «Театр томошалари ҳафталиги» давом этмоқда. Ҳафталикнинг 4-куни  24-март санасида томошабинлар эътиборига В.Орлов муаллифлигидаги театр бадиий раҳбари Қ.Қалилаев томонидан саҳналаштирилган «Олтин жӯжа» спектакли  ҳавола қилинди. Спектакль якунида театр ихлосмандлари ижодий гуруҳга миннатдорчилик билдириб, келгуси  ижодий ишларида муваффақиятлар тилади.

ТЕАТР ТОМОШАЛАРИ ҲАФТАЛИГИ 3-КУН

Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театрида ӯтказилаётган «Театр томошалари ҳафталиги»нинг 3-куни 23-март куни театр саҳнасида С.Михалков муаллифлигидаги театр бадиий раҳбари Қ.Қалилаев томонидан саҳналаштирилган «Уч чӯчқа боласи» спектакли ташриф буюрган театр ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилинди.  Спектакль якунида ижодий гуруҳ томошабинларнинг олқишларига сазовор бӯлишди. Байрам кайфиятини улашувчи спектакль томошабинлар учун ҳақиқий байрам совғаси бӯлди десак арзийди.

ТЕАТР ТОМОШАЛАРИ ҲАФТАЛИГИ 2-КУН

«Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни яна да ривожлантириш концепциясин тасдиқлаш ҳақида»ги 2018-йил 28-ноябрдаги ПҚ 4038-сонли қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида 2022-йил 22-март санасида «Театр томошалари ҳафталиги»нинг иккинчи кунида театр иморати олдида «Иноқ дўстлар Наврўзда» ва «Байрамга борамиз» композициялари йиғилган томошабинларнинг эътиборига ҳавола қилинди. Шу билан бирга театр саҳнасида Х.Расул  муаллифлигидаги М.Бегимов томонидан саҳналаштирилган «Боғим менинг бўстоним» спектакли… Read More »

«Театр томошалари ҳафталиги»

2022-йил 21-март санасида Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театри театр иморати олдида «Театр томошалари ҳафталиги»нинг очилиш маросимини ӯтказди. Очилиш маросими байрам кайфиятини улашувчи тароналар билан бошланди. «Театр томошалари ҳафталиги»нинг биринчи кунида Н.В.Гернет муаллифлигидаги Э.Бегимова томонидан саҳналаштирилган «Ғознинг полапони» спектакли томошабинлар эътиборига тақдим қилинди.

АССАЛОМ НАВРЎЗ

Нукус шахрида жойлашган «Истиқлол болалар маданият ва дам олиш маркази» боғида 2022-йил 21-март куни умумхалқ Наврўз байрам муносабати билан «Ассалом Наврўз янгиланиш, меҳр-шафқат, қадрият байрами» номли театрлаштирилган концерт ўтказилди. Наврӯз байрамига бағишланган ушбу концерт дастурида Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театри «Навбаҳор» байрам чақириғи, «Иноқ дӯстлар Наврӯзда» ва «Келинг, байрамга борамиз» композициялари билан иштирок этди.  

КИТОБИМ_ҚУЁШИМ

Нукус шаҳар «Истиқлол» болалар дам олиш марказида жойлашган Болалар кутубхонасида «Китобим-қуёшим» номли китоб  ҳафталигининг очилиш маросими муносабати билан «Китоб бизни бирлаштиради» мавзусида адабий кеча ӯтказилди. Адабий кечада Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театр ижодий жамоаси ҳам иштирок этиб, М.Хожанова муаллифлигидаги Қ.Қалилаев томонидан саҳналаштирилган «Дӯстингга ёмонлик қилма» спектаклини бепул намойиш қилди. Тарбиявий мазмунга эга бӯлган ажойиб ва қизиқарли… Read More »

Талабалар театрда амалиётда…

Ӯзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали Қӯғирчоқ театр режиссёрлиги таълим йӯналиши 4-курс талабалари театрга келиб, олий таълим даргоҳида устозларидан олган илм-кӯникмаларини  амалиётда синаб кӯрмоқда. Театрнинг кӯп йиллик тажрибага эга режиссёрлари ва рассомларидан қӯғирчоқ ясаш, саҳнада қӯғирчоқни моҳирлик билан ӯйнатиш сирларини мукаммал ӯрганиб, ӯз тажрибаларини орттимоқда.

Томошабин театрда…«Келинг иноқ дӯст бӯламиз»

Бугун театр саҳнасида А.Бердибаевнинг «Келинг иноқ дӯст бӯламиз» номли театрлаштирилган томоша дастури Нукус шаҳрида жойлашган 20-сонли мактаб ӯқувчилари эътиборига намойиш қилинди. Қизиқарли томоша дастури ташриф буюрган театр ихлосмандларига аъло кайфият улашди. Томоша дастуридан кӯнгли тӯлган томошабинлар ижодий гуруҳнинг келгуси ижодий ишларида омад тилаб, миннатдорчилик билдирди.