Category Archives: Гастроли

Театр жамоасининг чекка ҳудудлардаги гастроль сафарлари ҳақида

2021-йил 27-январь куни Ӯзбекистон Республикаси Президенти бошчилигидаги «Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва буш вақтларини мазмунли ташкиллаштириш чора-тадбирлари» га бағишлаб ӯтказилган видеоселектор мажлисида берилган топшириқларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида   жорий йилнинг 14-апрель куни Қорақалпоқ давлат қӯғирчоқ театри ижодий жамоаси Муйноқ туманига гастроль сафарини амалга оширди.  Дастлаб тумандаги “Али аӯыл” АПЖ ва “Қызыл жар” АПЖга қарашли 16-17-сонли  умумтаълим мактаб… Read More »

Театр ижодий жамоаси Нукус шаҳридаги 26-сонли мактабгача таълим муассасасида “Оқ қўённинг найранглари” спектаклини намойиш этди.

Театр ижодий жамоаси  Нукус шаҳрида жойлашган №26 сонли мактабгача таълим муассасаси  тарбияланувчиларига “Оқ қўённинг найранглари” спектаклини намойиш этди. Тарбияланувчилар   спектаклни катта қизиқиш билан томоша қилди. Спектакль намойишидан сўнг таълим муассасаси жамоаси қизиқарли спектакль учун ўз миннатдорчилигини билдирди.    

Театр ижодий жамоаси № 28 сонли мактабда ўз томошаларини кўрсатди.

Театр ижодий жамоаси Нукус шаҳар «Тошлоқ» туманида жойлашган №28-сонли ўрта мактаб ўқувчиларига «Келинг бирга дўст бўлайлик»   номли театрлаштирилган томошасини тақдим этди. Театрлаштирилган томоша мактаб ўқувчиларига яхши кайфият улашди ва мактаб жамоаси театр ижодий жамоасидан келгусида бундан ҳам қизиқарли спектакллар яратишида омад тилади.  

Маданий тадбир амалга оширилди.

Театр ижодий жамоаси 4-февраль куни Тахиятош шаҳрида яшовчи аҳолисига шунингдек 8-сонли мактаб ўқувчиларига А.Бердиваевнинг “Келинг бирга дус булайлик” эртак спектакли болажонлар эътиборига тақдим этилди. Спектаклни мароқ билан томоша қилаётган болажонларнинг юзидаги табассумни кўриб қувонган мактаб ўқитувчилари театр ижодий жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди.  

Ижодий жамоа Канликул туманида

Театр ижодий жамоаси 30 январ куни Қанликул тумани Беш кўпир ОФЙ, Жайхун ОФЙ да яшовчи аҳолисига шунингдек 8-сонли мактабгача таълим муасасасида тарбияланувчи В.Павловскиснинг “Ёлғончи Тулки” эртак спектакли болажонлар этиборига тақдим этилди. Спектаклни мароқ билан томоша қилаётган болажонларнинг ёзларидаги қувончини кўриб қувонган гуруҳ тарбиячиси театр ижодий жамоасига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Театр жамоаси Муйноқ туманида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2019-йил 27-декабрь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувидаги баёнатининг аҳамиятини ёшларга кенг тушинтириш мақсадида Муйноқ тумани Маданият саройида 2020-йил 8-январь куни Ўзбекистон Республикаси Презитденти маслахатчиси Т.Худойбергенов ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбари А.Садуллаевнинг туман ёшлари билан ўтказилган учрашуви давомида, халқнинг мурожаатига биноан Муйноқ тумани овул фуқоролари йиғинларида ўтказиладиган маданий иложлар режасини амалга ошириш… Read More »

Театр жамоаси Тўрткул туманида ижодий сафарда

Республикамизнинг чекка  ҳудудларида уюшган ёшларнинг театр санъатига бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, уларни иқтидорларини намойиш қилишга шароит яратиш мақсадида театр жамоаси 2019 йилнинг 19-23 август санасида Турткул туманининг Жамбаскала ва Пахтаобод посёлкасида гастроль сафарида бўлди. Театр жамоаси туман аҳолисига Г.Мақсудованинг “Гулда булбул сайрайди” спектаклини намойиш этди. Спектакл якунида томошабинлар театр актёрларининг ижоди билан танишди.

Театр жамоаси Бухаро вилоятида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил    19 сентябрдаги “Вазирликлар ва идоралар ходимларини ташкилий равишда театрларга ташриф буюришини ташкил қилиш, театрлар ҳамда ижодий жамоаларнинг республика бўйлаб гастроль сафарларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги               144-сонли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадидаги Ўзбекистон Республикаси  Маданият вазирлигининг 2017 йил 28 сентябрдаги 693-сонли буйруғида белгилаб… Read More »

Театр ижодий жамоаси Қўнғирот туманида.

Театр ижодий жамоаси Қўнғирот тумани бўйлаб Ш.Перронинг “Қизил қалпоқча”, В.Орловнинг “Олтин жўжа” спектакллари билан туман марказидаги 5-6-10-13 болалар боғчаларида тарбияланувчи болаларнинг кўнгилларига қувонч улашиш мақсадида ижодий сафарни амалга ошириб қайтди.