«Биз сизни унутмаймиз!»

By | Seshanba May 7th, 2019

9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри раҳбарияти Узоқ йиллар давомида театрда меҳнат қилиб,  бугунги кунда бахтли қарилик гаштини сураётган   бир гурух нуронийларнинг  хонадонларига бориб  уларнинг холидан хабар олди ва байрам совғаларини топширди.

1926-йил Нукус шаҳрида таваллуд топган Мадетов Қазақбайнинг йиллари уруш йилларига тўғри келган.  1945-йил Ленинград шаҳрида харбий хизматини  ўтаб қайтган. Уруш вақтида  Қўңғиротда ишлаб кейинчалик Ўзбекистон Республикаси ИИВ да ишлаб хозирги вақитда нафақадаги отахон  келажак фарзандларига  омадлар тилади.

Қорақалпоқ театр санъатининг ривожланишида муносиб хиссаларини қўшган, театр томошабинларининг кўнгилларида  «Шинкилдек» номи  билан эсда қолган  Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар мукофоти совриндори марҳум Мирзабай Заматдиновнинг  рафиқаси ва оила-аъзолари билан биргаликда театрда актёр бўлиб ишлаган яхши кунларини   ёд олинди. Мархумнинг рафиқаси  талантли инсонлар театр саҳнасида кўплаб етишиб чиқишини кўзда ёш билан миннатдорчилик билдирди.