Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри 28 сентябр куни соат 11:00 да Шарль Перронинг “Қизил қалпоқча” эртак дебют спектаклининг премьераси бўлиб ўтишини маълум қилади. Саҳналаштирувчи режиссёр театр ёш ходимаси ассисент режиссёр Гоззал Далиева.
Рўлларни Қизил қалпоқча-Насиба Генжебекова, Бўри- Парахат Кулимов, Қизил қалпоқчанинг Онаси- Шермухан Сарсенов, Бувиси- Светлана Мадетова, Қарға-Султан Темирханов, Овчи Ганс-Шермухан Сарсенов, Эртакчи- Светлана Мадетовалар ижро этади. Спектакль рус тилида кўрсатилади.
Ушбу спектакль юзасидан болалар онгига тарбиявий хусусиятларни сингдириш бўлиб ҳисобланади. Спектаклда асосан болаларга катталарга хурмат этиборни, одобни хайвонат оламига ишонч ва меҳрни, оқ ва қорани айиришни ўргатади.
Спектакльнинг бошида эртакчи бўлиб у болажонларга эртак айтиб беради. Ўзи кичгина ақилли уйида онажонисига ёрдамчи, сочлари малла, эгнига кўкимтир кўйлак кийган қизчага онаси бозордан сова олиб келади. Совғани очса ичида қизил қалпоқча. Шу-шу экан, қизча онаси совға қилган қизил қалпоқчани бошидан ҳеч ташламасдан ҳар доим кийиб юрар экан барча уни қизил қалпоқча деб чақиравериб Қизил қалпоқча дея ном олади. Ақилли, чаққон қизалоқ бувисининг аҳволидан хабар олишга борганида бувисининг тўшагида ётган бўрини танимаганлиги бойиз унинг асирасига айланиб қолади ва эртак якунида Клос ва Ганснинг ёрдамида озодликга эришади ва эртак яхшилик билан якунланади.