Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри жамоаси биринчи бор фестивалда ғолибликни қўлга киритди

By | Shanba Iyul 14th, 2018

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 374-сонли буйруғига асосланиб, Тошкент шаҳрида 2018 йил 9-13 июл кунлари ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг анъанавий XI кўрик фестивалида Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри жамоаси М.Бегимовнинг «Қирқ қиз» спектакли билан иштирок этиб, ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган фестивалда биринчи бор учинчи ўринни эгаллаб, телевизор билан тақдирланди.

Спектакль болаларни Она-Ватанга, ота-онага, ўз юртига меҳр қуйиб, уни душманлардан ҳимоя қилишга ўргатади.

Спектакльда актёрлардан Инабат Жуманиязова (Гулайым), Элеонора Бегимова (Гулайымнинг болалиги), Парахат Кулимов (Аллаяр бой), Қоблан Қалилаев (Суртайша, Даўғажан палвон), Шыңғыс Алламбергенов (Журын тоз), Улмекен Қазақбаева (Сарбиназ), Насиба Генжебекова (Гулайымнинг онаси), Шамсутдин Каламов (Жиров, Чол), Нурсултан Туреев (Ашир, Бойнинг биринчи боласи), Султан Темирханов (Аманқул, Жарчи, Бойнинг иккинчи боласи) ўзларига топширилган ролларни маҳорат билан ижро этишди.

Спектаклда рассомлардан Т.Шардеметов, М.Байгелдиев, композитор Қ.Заретдинов, аранжировкачи К.Заретдинов ва жиров Б.Cырымбетовларнинг меҳнатларидан фойланилди.