«Мен Театршуносман» амалий-маданий учрашув бўлиб ўтди.

By | Chorshanba Fevral 5th, 2020

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги                12-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг чора-тадбирлар режасига мувофиқ ёшларимизнинг маънавий-маърифий, интелектуал салоҳиятини шакллантириш, тафаккурини бойитиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, театр санъатига бўлган қизиқишларини янада ошириш учун жорий йилнинг  5 февраль куни  театр саҳнасида Нукус шаҳар 1-сонли Есжан Бахши номидаги болалар маданият ва санъат мактабининг «актёрлик махорати» 2-5 синф уқувчилари билан  театрнинг ёш ижодкорлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Нукус шаҳар 1-сонли Есжан Бахши номидаги болалар маданият ва санъат мактабининг уқитувчилар Досимбетова Гулзира ва Карамат Пиримбетов ва Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрининг баъдиий раҳбари Қобланбек Қалилаев, бош режиссёр Мурат Бегимов, адабий бўлим бошлиғи Салтанат Маткеримова ва театр олди актёрлари билан давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув якунида ўқувчиларга драматург Қипшақбой Матмуратовнинг қаламига мансуб «Оқ Текеш билан кўк Текеш» номли спектакль намойиш этилди. Спектакль болажонлар томонидан муносиб кутиб олинди.

 

Намойишдан сўнг, ўқувчи-ёшлар билан актёрлар ўртасида «Мен театршуносман» мавзусида қизиқарли суҳбат ўтказилди. Қобланбек Қалилаев ёшлар билан театр санъати саҳнаси ва саҳна орти меҳнат жараёнлари хусусида қизиқарли фикрларини ўртоқлашди. Маҳоратли ва истеъдодли актёрлар Света Мадетова, Парахат Кулимов, Шинғис Алламбергеновлар ўқувчиларни ижодий жараёнлар билан таништирдилар.