Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри жамоаси хайр-сақоват қилишни канда қилмайди. Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи боқувчисини юқотган кам таъминланган оилалар қаторига кирувчи Ибраймова Перуза бувининг холидан хабар олинди. Янги йил байрам муносабати билан Перуза бувига театр жамоаси томонидан тайёрланган байрам совғалари топширилиб моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ишлардан қувонган Перуза буви қўлларини оқ фотихага ёйиб театрнинг келажак ишларига мувафақиятлар билдирди.