Қорақалпоқ Давлат қўғирчоқ театри бош режиссёри Бегимов Мурат Полатовични таваллуд айёми билан муборакбот этамиз

By | Seshanba Noyabr 5th, 2019

Бегимов Мурат Полатович 1957 йилда Қоракалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий, Тошкент давлат Театр ва рассомчилик институтига 1986-йили Қўғирчок театри актёрлик  йўналишини муавфакиятли тугатиб, 1995-1997-йилларда  Қўғирчоқ театри режиссёрлик йўналишини муавфақиятли тугатган. Театрда 1990-йилдан буён фаолият юритиб келмокда. М.Бегимов ҳозирда театр бош режиссёри лавозмида ишлар қўғирчоқ театри сирларини шогирдларига мунтазан ўргатиб келмоқда. М.Бегимовнинг  қоракалпок театр съанатига қўшган салмоқли қиссалари муносиб баҳоланиб 2004-йили Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг ҳурмат ёрлиғи билан 2019 йил «Шухрат» ордени билан тақдирланди.

У режиссёрлик килиш билан бир каторга драматургия сохасига хам ўзининг катта хиссасини кушиб келмокда.

Унинг  каламига мансуб  «Содиқ дўстлар», «Тошбака,Тошкана ва Тулки», «Ботир куён» , «Сеҳирли кўнғироқ», «Бедана ва Тулки», «Отамдан қолган мерос» , «Олтин буғдой» «Чўпон бола», «Совға», “Алдаркуса” спектаклларини мувафақиятли шахналаштирган. Бундан ташқари П.Айтмуратов билан биргаликта ёзган «Сахродаги дўстлик» спектакли Ўзбекистон микёсида ўтказилган VIII-дастурий фестивалида энг долзарб муаммоларни кўрсатгани учун  «Энг долзарб мавзу» наминациясини олди. Унинг сахналаштирган П.Айтмуратовнинг «Отам айтган афсона» спектакли Бухоро шахрида бўлиб ўтган Кўғирчок театрларининг VII- фестивалида  «Энг яхши болалар асари» наминациясига муносиб деб топилди.

2013-йил ўзининг муаллифлигида «Отамдан колган мерос» спектаклини, 2014-йил «Олтин бўғдой» спектакли, 2015-йил П.Айтмуротов билан биргаликда ёзилган «Совға», 2016-2017-йиллари «Ўғирликнинг таги хўрлик», «Сеҳирли қўшиқ» номли спектакларини сахналаштирди ва ёш томошабинлар томонидан яхши кабул килинди. 2018-йил Қорақалпоқ халқ достони  асосида ёзилган  «Қирқ қиз» қўғирчоқ спектаклини сахналаштириб   Тошкент шаҳрида 2018 йил 9-13 июл кунлари ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг анъанавий  XI кўрик фестивалида иштирок этиб, ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган фестивалда биринчи бор учинчи ўринни эгаллаб, телевизор билан тақдирланди.

У театримизнинг енг катта ёши улуғ устозлардан бири. Театримизнинг ёш режиссёрларига ўз билганларини ўргатишда чарчамай  хизмат қилишида ва ижодий ишларида мувафақият билдириб бугунги қутлуғ аёёми билан муборакбот этамиз.