Мурат Бегимов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.

By | Juma Avgust 30th, 2019

Бегимов Мурат Полатович 1957 йилда Қоракалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида таваллуд топган. Тошкент шаҳридаги Тошкент давлат Театр ва рассомчилик институтига 1982-йили ўкишга киради ва 1986-йили Қўғирчок театри актёрлик  йўналишини муавфакиятли тугатиб.1995-1997-йили  Тошкент давлат Театр ва рассомчилик институтига Қўғирчоқ театри режиссёрлик йўналишини муавфақиятли тугатган. Ўнинг  қоракалпок маданияти ва адабиётига қўшган салмоқли қиссалари муносиб баҳоланиб 2004-йили Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашининг ҳурмат ёрлиғи билан тақдирланган. Ушбу театрда 1990-йилдан буён фаолият юритиб келмокда. Бегимов Мурат ҳозирги пайтда Қорақалпоқ давлат Қўғирчоқ театрининг бош режиссёри бўлиб фаолият юритиб келмоқда. У ўз ижодий фаолияти давомида Қорақалпоғистон маданияти соҳасида намунали ишлар қилиб боложонларга кизикарли спектакллар устида иш олиб бориш кугирчок театри сирларини шогирдларига ургатиб келмокда. М.Бегимов театрда режиссёрлик килиш билан бир каторга драматургия сохасига хам ўзининг катта хиссасини кушиб келмокда.

Унинг  каламига мансуб  «Содиқ дўстлар», «Тошбака,Тошкена ва Тулки», «Ботир куён» , «Сеҳирли кўнғироқ», «Бедана ва Тулки», «Отамдан қолган мерос» , «Олтин бўғдой» «Чўпон бола», «Совға» ва бошка кўплаган спектаклларни ўзи сахналаштирди ва бошка авторларнинг К.Каримов, К.Матмуратов, П.Айтмуратовларнинг спектаклларини сахналаштирди.

Жумладан П.Айтмуратов билан биргаликта ёзган «Сахродаги дўстлик» спектакли Ўзбекистон микёсида ўтказилган VIII-дастурий фестивалида энг долзарб муаммоларни кўрсатгани учун  «Энг долзарб мавзу» наминациясини олди. Унинг сахналаштирган П.Айтмуратовнинг «Отам айтган афсона» спектакли Бухоро шахрида бўлиб ўтган Кўғирчок театрларининг VII- фестивалида  «Энг яхши болалар асари» наминациясига муносиб деб топилди.

2013-йил ўзининг муаллифлигида «Отамдан колган мерос» спектаклини,2014-йил «Олтин бўғдой» спектакли, 2015-йил П.Айтмуротов билан «Совға»,2016-2017-йиллари «Ўғирликнинг таги хўрлик», «Сеҳирли қўшиқ» номли спектакларини сахналаштирди ва ёш тамошабинлар тамонидан яхши кабул килинди. 2018-йил Қорақалпоқ халқ достони  асосида ёзилган  «Қирқ қиз» қўғирчоқ спектаклин сахналаштиради, ва бу спектакль билан Тошкент шаҳрида 2018 йил 9-13 июл кунлари ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг анъанавий  XI кўрик фестивалида Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри жамоаси М.Бегимовнинг «Қирқ қиз» спектакли билан иштирок этиб, ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиладиган фестивалда биринчи бор учинчи ўринни эгаллаб, телевизор билан тақдирланди.

У театримизнинг енг катта ёши улуғ устозлардан бири бўлиб, театримизнинг ёш режиссёрларига ўз билганларини ўргатишда тинмай хизмат қилиб келмоқда.