Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрида 2020-йил 4-феврал санасида мажлис ўтказилди. Мажлисни театр раҳбари Махмутбай Айтниязов очиб берди. Кун тартибида биринчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтиб ўтилган коррупция иллати ва “ҳалоллик вакцинаси” ҳақидаги мавзуга тўхталиб ўтилди ва театр жамоасига коррупция иллатига қарши курашиш ҳақида тушунтиришлар берилди. Ва яна “ҳалоллик вакцинаси” ҳақидаги маълумотлар билан таништириб ўтилди. Кун тартибининг иккинчи мавзусида 21-март Халқаро театрлар куни муносабати билан ушбу йилнинг 19-23 март кунлари Қозоғистон Республикаси Олма ота шаҳрида ўтказиладиган “Қўғирчоқлар таклиф қилади-2020” номли халқаро қўғирчоқ театрлари фестивали ҳақида ва ушбу фестивалда театр ижодий жамоасининг иштироки масаласи кўриб чиқилди.
Мажлис давомида театр бош режиссёри М.Бегимов ва бадиий рахбар К.Калилаев уз фикрларини билдирди.