Қорақалпоқ Давлат қўғирчоқ театри ранг берувчи рассом Ажекова Мехрибан Бекбаевнани таваллуд айёми билан муборакбот этамиз

By | Payshanba Noyabr 7th, 2019

Ажекова Мехрибан Бекбаевна  1990 йили Нукус шаҳрида тавваллуд топган.  2011-2015 йилларда йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг архитектура юналиши бўйича тахсил олди.

2018 йилдан буён Қоракалпок давлат кўғирчоқ театрида ишга кирган кунидан бошлаб шу кунга қадар сахналаштирилган спектаклларнинг қўғирчоқларини тайёрлашда аянмай меҳнат қилиб келмоқда ва спектаклларнинг муваффақиятли чиқишида унинг ҳам ҳиссаси бор.

Шу қатори, М.Ажекова  “Салақбойнинг мүликлари”, “Қизил қалпоқша”, “Бахадир ботир ҳаққида”, “Қор бобонинг савғаси” каби эртак спектакллари театрда саҳналаштирилиши жараёнида рассомларга сидқидилдан ёрдам бериб келмоқда, ўзига юклатилган вазифасини яхши бажармоқда. М.Ажекова ўзининг меҳнатсеварлиги билан театр жамоаси орасида ҳам ўз ҳурматига эга қиз. Унинг бугунги таваллуд айёми билан муборакбот этамиз.