Президентимизнинг 2019 йил 30 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4349-сон қарори ушбу айёмнинг янада кўтаринки руҳда ташкил этилиб, халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда. Шу асосида Қорақалпоғистон Маданият вазирлиги бошчилигида Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Башқурдистон Республикалари халқ артисти Байрам Матчановнинг холидан ҳабар олиниб байрам муносабати билан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри раҳбари Ж.Отепбергенов билан биргаликда Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри раҳбари М.Айтниязов театрлар жамоаси номидан байрам совғалари топширилди.