Театр ижодий жамоаси “Қорақалпоғистон” посёлкасида

By | Dushanba Yanvar 21st, 2019

Пойтахтимиздан 450 километр узоқ масофада жойлашган “Қорақалпоғистон” посёлкасида “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги янги кўринишга эга бўлмоқда. Янгидан очилган маданият саройи овул ахолисининг маданий дам олиш марказига айланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган «Обод қишлоқ» дастурининг ижросини таминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри ижодий жамоаси «Қорақалпоғистон» посёлкасида бўлиб қишлоқ аҳолисига Г.Мақсудованинг “Гүлде бүлбүл сайрайды” спектаклини томошабинларга бепул тақдим этди. Спектаклни томоша қилган болажонларнинг юз-кўзларидан узларини худди эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис етишаётганини пайқаш қийин емасди.