Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Ҳар бир болага меҳр, эътибор» шиори остида махсус ҳафталикни ташкил этиш тўғрисида»ги 27-сон баёнидаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри ижодий жамоаси томонидан 2018 йил 30 май куни Хўжайли туманидан келган кам таъминланган оила фарзанлари ва имконияти чекланган болаларга, Мўйноқ туманидан ташриф буюрган кам таъминланган оила фарзандларига, «Ўзбекистон махсус Олимпиадаси » ижтимоий бирлашмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими тизимидаги имконияти чекланган болаларга Н.Махсудованинг «Гулда бул бул сайрайди» қўғирчоқ спектакли бепул намойиш этилди.