«Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни яна да ривожлантириш концепциясин тасдиқлаш ҳақида»ги 2018-йил 28-ноябрдаги ПҚ 4038-сонли қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида 2022-йил 22-март санасида «Театр томошалари ҳафталиги»нинг иккинчи кунида театр иморати олдида «Иноқ дўстлар Наврўзда» ва «Байрамга борамиз» композициялари йиғилган томошабинларнинг эътиборига ҳавола қилинди. Шу билан бирга театр саҳнасида Х.Расул муаллифлигидаги М.Бегимов томонидан саҳналаштирилган «Боғим менинг бўстоним» спектакли намойиш қилинди. Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри фойесида «Театр томошалари ҳафталиги»нинг иккинчи кунида ҳунармандчилик ва рассомчилик бўйича болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари иштирокида «Театр рассом нигоҳида» номли танлов ўтказилди. Танлов ғолиблари диплом ва совғалар билан тақдирланди. Наврўз байрами муносабати билан Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри директори в.в.б У.Мамбеталиев ташаббуси билан театр ижодий жамоаси театрда сумалак пишириш маросимини ўтказди.