Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020-йил 18-сентябрда ўтказилган видеоселекторда берилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган «Майдон томошалари фестивали»да Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри ижодий жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда. Бугун 10-октябрь куни ижодий жамоа халқ кайфиятини кўтариш мақсадида Тахтакупир туманига ташриф буюриб, у ердаги маданият маркази иморати олдида ўзининг театрлаштирилган томоша дастури билан йиғилганларга яхши кайфият улашди.