Мухтарам Президентимизнинг юртимиздаги барча касблар сингари маданият ва санъат соҳасига қаратилган этиборининг натижаси ўлароқ, соҳада унимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан маданият аҳлига кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлиги, яратилаётган шароитлар бизни янги ижодий парвозлар сари руҳлантириб келмоқда.
Жорий йилнинг 26 май куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “Маданият ва санъат моҳасининг жамият хаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорининг қабул қилиниши тарихий воқеага айланди десам муболаға бўлмайди.
Фармонга кўра:
– давлат тасарруфидаги концерт ва маданият саройларида тўлиқ жонли ижро асосида ўтказиладиган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма қилиб берилади;
– концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинди;
– давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда албатта ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома тузилиши белгиланди;
– Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси тузилди;
– Республика қўғирчоқ театрига Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри номи берилди;
– 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси «очиқ эшиклар куни» деб эълон қилиниб, ўша куни музейларга кириш бепул бўлади;
– 15 апрелни «Маданият ва санъат ходимлари куни» деб белгилаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Шу ўринда айтиш жойиз-ки Президентимизнинг бизга санъат аҳлига кўрсатаётган ушбу юксак эътибори ва эҳтиромининг мантиқий давоми сифатида аввал мисли кўрилмаган имкониятлар эшигини очади.
Президентимизнинг санъат аҳлига бўлган ишончи соҳа ходимларининг рухлантирадиган ушбу Фармоннинг қабул қилиниши барчамизни юртимиз маъданияти ва санъатининг ривожи учўн қўл-қанот бўлишга ундайди.
Маданият ва санъат аталмиш кичик касб эгаларига бўлган хурмат ва этибори, ишончи учўн чахсан ўз номимдан ва Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри номидан миннатдорчилик билдираман. Театр санъатини янада юксалтиришда хормай изланишларни давом этаверамиз.
Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театр директори М.Айтниязов