Қозоғистон Республикаси Олма-ота шаҳрида Қозоғистон давлат қўғирчоқ театрининг 85 йиллиги ва 21-март “Ҳалқаро қўғирчоқ театрлари куни” муносабати билан 2020-йилнинг 19-23 март санасида бир қатор қўшни давлат қўғирчоқ театрлари иштирокида ўтказиладиган “Қўғирчоқлар таклиф қилади-2020” номли қўғирчоқ театрлар фестивалида Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри Алтингул Утениязова муаллифлигида режиссёр Мурат Бегимов ассистенти Инабат Джуманиязова томонидан саҳналаштирилган “Балиқчи ота афсонаси” спектакли билан иштирок этиш арафасида.
Спектакль давомийлиги 35 дақиқадан иборат бўлиб, ушбу спектакль асосан 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун саҳналаштирилган спектакль ҳисобланади. Спектакль давомида барча воқеалар эртак асосида қўғирчоқ образлари орқали тасвирланган. Оқтирноқ, хўроз, ота ва қизнинг Саҳро ҳукмдорига қарши курашиши орқали яхшилик ва ёмонлик орасидаги кураш тасвирланган бўлиб, барча эртаклардаги каби бу кураш дўстликнинг ғалаба қозониши билан якунланади. Спектакль болаларнинг пок қалбида киндик қони томган туғилган ерини кўз-қорачиғидай асраб-авайлаш ва олтинга тенгсиз она юртга нисбатан меҳр-муҳаббат тўйғуларини ўйғотади.