Сиз-у биз яшаб турган жамиятда инсон шаъни ва манфаати ҳар нарсадан устун. Ўз номига муносиб саховатпешалик тамойиллари асосидаги эзгулик ва яхшиликка йўғрилган мақсадли ишлар юрт тинчлиги, фарзандларимизнинг ёрқин келажагини таъминлашга қаратилгандир.
- Жорий йилнинг 27-январь куни театр актрисаси И.Джуманиязова томонидан саҳналаштирилган “Янги йилга саёхат” байрам томоша дастури билан театр ижодий жамоаси Хўжайли туманидаги 1-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг этиборига тақдим этилди. Меҳрибонлик уйининг 130 нафар тарбияланувчилари театр актёрларининг қизиқарли томошаларини мароқ билан кузатишди. Ўзларидаги иқтидорни ҳам шеъру-қўшиқлар куйлаб, рақслар орқали намоён этишди.
- Бундан ташқари Тахиатош шаҳри болалар уйи тарбияланувчиларига ҳам “Янги йилга саёхат” байрам томоша дастури болажонлар этиборига кўрсатилди.
- Илож давомида болажонлар севимли актёрларининг ҳаёт йўлларида учрайдиган қийинчиликларни енгиб ўтиш, мустаҳкам ирода, матонат билан фақат олдинга интилиш, ўз мақсадалари сари дадил одимлаб, келажакда фахрли инсон бўлиб етишиш йўлидаги маслаҳатларидан руҳий қувват олишди. Суҳбатлар эса ўзаро рақсларга уланди. Ривоятлар айтилди, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри ижодкорларининг мароқли чиқишлари эса тадбирга ўзгача файз бағишлади.
- Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри томонидан бу каби хайрия тадбирлари ҳали давом этади.