Оқ Текеш билан кўк Текеш

By | Dushanba Yanvar 6th, 2020

Ушбу спектакль 5 ёшдан 15 ёшдаги томошабинларга аталган. Спектакль тўрт пардадан иборат бўлиб, болаларни бир-бирига ҳурмат-иззатда бўлишни ўргатувчи, яхшиликга етакловчи спектакль.

Ҳайвонлар  образида сахналаштирилган ушбу спектакльда икки улоқча бўлиб, бирининг исми оқ Текеш, иккинчисининг исми Кўк текеш бўлади. Кўк текеш ақлли, мулойим, онасининг гапини икки қилмайдиган бўлса, оқ текеш жуда ҳам  инжиқ, айтганидан қолмайдиган ва онасининг пиширган таомларини хар куни емайдиган ўжар бўлади.

Кунларнинг бирида оқ текеш билан кўк текеш қувлашмачоқ ўйнаб юрганида, уларни бўривой пойлаб юради ва паналаб оқ текешни ўғирлаб кетади.

Оқ текешнинг ўғирланганини билган ҳўкизбой бўривойни излаб топади ва боплаб адабини беради. Улоқчани бўрининг қопқонидан қутқарганини билган эчкибека ҳўкизга миннатдорчилик билдиради. “Дўстлик бор жойда ғалаба бор!”

Шунинг билан спектакль яхшилик билан якунланади.